Шрифт ўлчами
Кўриниш
«Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 30-бандига асосан авф килиш хакидаги илтимосномани кўриб чиқиш келиб тушган кундан бошлаб 3 ойдан ошмаслиги лозим. Афв этиш тўғрисидаги илтимоснома ижобий кўриб чиқилганда, Комиссия Ўзбекистон Республикаси Президентига таклиф киритади. Афв этиш тўғрисидаги илтимоснома рад этилганда, Шўъба бу ҳақда бир кун давомида илтимоснома берган шахсни хабардор қилиш учун илтимоснома келиб тушган органга ёки илтимосномани мустақил равишда юборган шахсга хабар беради. Муассаса маъмурияти афв этиш тўғрисидаги илтимоснома рад этилганлиги ҳақидаги маълумотни олгандан сўнг кейинги кундан кечиктирмасдан илтимоснома берган маҳкумни имзо қўйдирган ҳолда хабардор қилади.
Жиноят-процессуал кодексининг 226-моддасига асосан шахсни ушлаб туриш, 48 соатдан ошмаслиги лозим. Ундан кўп муддатга фақат суднинг санкцияси билан ушлаб турилиши мумкин.
Судьялар мустақил, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги фаолиятига ҳар қандай аралашишга йўл қўйиб бўлмайди ва қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Судьяларнинг дахлсизлиги қонун билан кафолатланган.
Судьялар сенатор, давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўла олмайди.
Судьялар сиёсий партияларнинг аъзоси бўлиши, сиёсий ҳаракатларда иштирок етиши, илмий-педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.
Судья ваколат муддати тугагунга қадар фақат қонунда кўрсатилган асослар бўйича лавозимидан озод етилиши мумкин.
Судья ишни кўриб чиқишда иштирок ета олмайди ва қуйидаги ҳолларда четлатилиши керак:
- мазкур иш илгари кўрилганда судья сифатида иштирок этган бўлса ва ишни кўришда унинг такрорий иштирок этишига ушбу Кодекс талабларига мувофиқ йўл қўйилмаса;
- мазкур иш илгари кўрилганда унда прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон, суд мажлиси котиби, вакил ёки гувоҳ сифатида иштирок этган бўлса;
- ишда иштирок этувчи шахсларнинг ёки улар вакилларининг қариндоши бўлса;
- ишнинг натижасидан шахсан, бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг холислигига шубҳа туғдирувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса;
- ишни кўраётган ҳайъат таркибидаги судьянинг қариндоши бўлса.
- Уларни сайлаш, тайинлаш ва лавозимидан озод этишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартиби;
- уларнинг иммунитети;
- одил судловни амалга оширишнинг қатъий тартиби;
- қарорлар қабул қилишда судьяларнинг яширин конференцияси ва унинг ошкор этилишини талаб қилишни тақиқлаш;
- судга ҳурматсизлик ёки муайян ишларни ҳал этишга аралашиш, судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик учун жавобгарлик;
- судьяни давлат ҳисобидан унинг юксак мақомига мос келадиган моддий ва ижтимоий таъминот билан таъминлаш.
Суд тегишли ҳуқуқбузарлик учун белгиланган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо ёки ўша ҳуқуқбузарлик учун белгиланмаган бошқа янада енгил жазо чорасини қўллаши мумкин.
1. Маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар қайсилар?
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
Маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар қуйидагилардан иборат:
айбдорнинг ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиши;
айбдорнинг ҳуқуқбузарликнинг зарарли оқибатлари олдини олиши, етказилган зиённи ихтиёрий равишда тўлаши ёки келтирилган зарарни бартараф қилиши;
ҳуқуқбузарликнинг кучли руҳий ҳаяжон таъсири остида ёки оғир шахсий, оилавий ёхуд бошқа шароитлар юзага келганлиги оқибатида содир этилиши;
ҳуқуқбузарликнинг таҳдид ёки мажбурлов таъсирида ёхуд хизмат юзасидан, моддий ёки бошқа жиҳатдан қарамлиги таъсири остида содир этилиши;
ҳуқуқбузарликнинг вояга етмаган шахс томонидан содир этилиши;
ҳуқуқбузарликнинг ҳомиладор аёл ёки ўн тўрт ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахс томонидан содир этилиши.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) бошқа ҳолатларни ҳам жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат деб топиши мумкин.
2. Маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар нималардан иборат?
Маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар қуйидагилардан иборат:
ноқонуний ҳаракатларни тўхтатиш ваколати бор шахслар томонидан қўйилган талабга қарамай, бундай ҳаракатларни давом эттириш;
маъмурий жазога тортилган шахснинг бир йилда яна ўша хилдаги ҳуқуқбузарликни содир этиши, худди шунингдек ҳуқуқбузарликнинг илгари судланган шахс томонидан содир этилиши;
вояга етмаган шахсни ҳуқуқбузарликка тортиш;
ҳуқуқбузарликнинг бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилиши;
ҳуқуқбузарликнинг табиий офат шароитида ёки бошқа фавқулодда ҳолатларда содир этилиши;
ҳуқуқбузарликнинг маст ҳолда содир этилиши.
3. Енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш учун қандай асослар зарур?
Суд тегишли ҳуқуқбузарлик учун белгиланган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо ёки бошқа янада енгил жазо чорасини қўллаши мумкин.
Бунда суд маъмурий жазо чорасини қўллаётганда жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларни ва ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олган ҳолда сабаблар ва асосларни албатта кўрсатиб ўтиши шарт.
Суддан бошқа орган (мансабдор шахс) эса жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларни ва ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олган ҳолда, енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун ишни судга юборади.
4. Бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганда жавобгарлик масаласи қандай ҳал этилади?
Айни бир шахс икки ёки ундан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганда, маъмурий жазо ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида-алоҳида қўлланилади.
Шахс бир неча маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганида, мазкур ишлар бир вақтда айни бир орган (мансабдор шахс) томонидан кўриб чиқилаётган бўлса, бу шахсга нисбатан қўлланиладиган узил-кесил жазо оғирроқ маъмурий жазони назарда тутувчи санкция доирасида қўлланилади.
Шахс томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликка оид ишлар ҳар хил орган томонидан кўриладиган бўлса, унга нисбатан жазо оғирроқ маъмурий жазони назарда тутувчи санкция доирасида қўлланилади.
5. Маъмурий жазо қўлланиш муддатлари
Маъмурий қамоқ муддати суткалар билан, махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш муддати эса – кунлар, ойлар, йиллар билан ҳисобланади.
Маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаётган ҳуқуқбузарликлар учун эса, ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб бир йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.
Жиноят иши қўзғатиш рад этилган ёки жиноят иши тугатилган бўлса-ю, лекин ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлса, юқоридаги 1 йиллик муддат ўтиб кетмаган бўлса, жиноят ишига оид қарор қабул қилинган кундан бир ойдан кечиктирмай маъмурий жазо қўлланилиши мумкин.
Маъмурий жазога тортилган шахс шу жазони ўташ муддати тугаган кундан 1 йилда янги маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этмаса, у маъмурий жазога тортилмаган деб ҳисобланади.
6. Етказилган зарарни қоплаш қандай ҳал этилади?
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида келтирилган зарарни қоплаши шарт.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган мулкий зарар БҲМнинг 1 бараваридан (375 минг сўм ҳозирда) кўп бўлмаса, жазо қўллаётган орган айбдорга бу зарарни қоплаши тўғрисидаги масалани ҳам ҳал этишга ҳақлидир, жиноят ишлари бўйича суд эса – бу масалани етказилган зарар миқдоридан қатъи назар ҳал қилаверади.
Бошқа ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарлик натижасида етказилган мулкий зарарни қоплаш фуқаролик-ҳуқуқий тартибида ҳал қилинади.