Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 10912 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қарори қабул қилинди.            

Қарор билан қуйидагилар белгиланди:
  • вакил ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда бажаради;
  • вакил дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланади ва у Олий Мажлис палаталарининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас;
  • вакилга нисбатан жиноят иши фақат бош прокурор томонидан қўзғатилиши мумкин;
  • вакилни мажбурий келтиришга, ушлаб туришга йўл қўйилмайди;
  • Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) вакилнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
  • бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича қонун ҳужжатлари лойиҳалари мажбурий тартибда вакил билан келишилади.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг асосий вазифалари:
  • вакил БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини бажариш стратегиясини ва бола ҳуқуқлари масалалари бўйича бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
  • болалар ва уларнинг қонуний вакиллари орасида бола хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тушунтиради, ҳамда миллий нормалар қоидаларини тарғиб қилади;
  • аҳоли ўртасида бола хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари масалалари бўйича хуқуқий онг ва хуқуқий маданиятни оширишга кўмаклашади;
  • бола хуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги қонун хужжатлари нормалари ва талабларининг ижросини ўрганади;
  • имконияти чекланган болалар, шунингдек, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тарбия муассасаларини тамомлагандан кейин уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашади;
  • бола хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиради.

 

Chat