
Ўғрилик - ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш учун жиноий жавобгарлик мавжуд.
Ўғрилик:
- жабрланувчининг кийими, сумкаси ёки бошқа қўл юкидаги ашёга нисбатан (киссавурлик);
- анча миқдорда;
- бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
- уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб содир этилган бўлса - жазоланади.
Қуйидаги ҳолларда содир этилган ўғрилик:
- такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
- компьютер тизимига рухсатсиз кириб;
- кўп миқдорда;
- нефть қувурларида, газ қувурларида, нефть ва газ маҳсулотлари қувурларида содир этилган бўлса - жазоланади.
Ўғрилик 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади:
Ўғирликдан жабр кўрганда ички ишлар органларига мурожаат қилиш лозим.