Ходимларнинг манфаатларини касаба уюшмалари ва бошқа вакиллик органлари ҳимоя қилади.
Касаба уюшмаси ҳуқуқлари
- ходимлар манфаати учун музокара олиб бориш, жамоа келишуви тузиш;
- корхона, ташкилот ва муассасани ривожлантиришга доир масалаларни кўриб чиқишда қатнашиш;
- меҳнат низоларини кўрувчи органларда ходимлар манфаатини ҳимоя қилиш;
- иш берувчининг қарорлари устидан судга шикоят қилиш.
Ходимларнинг вакиллик органлари ҳуқуқларининг амалга оширилиши корхонада меҳнат самарадорлигини пасайтирмаслиги, ўрнатилган тартиб ва иш режимини бузмаслиги керак.
Иш берувчининг ходимларнинг вакиллик органлари олдидаги мажбуриятлари
- ходимлар вакиллик органларининг ҳуқуқларига риоя қилиш, уларнинг фаолиятига кўмаклашиш;
- ходимларнинг манфаатларига тааллуқли қарорлар қабул қилишдан олдин уларнинг вакиллик органлари билан маслаҳатлашиш, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда кўрсатилган ҳолларда эса, — уларнинг розилигини олиш;
- ходимлар вакиллик органларининг таклифларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва қабул қилинган қарорлар ҳақида уларга ёзма равишда асосли жавоб бериш;
- ходимларнинг вакиллик органлари аъзоларини корхонага, манфаатлари ифода этилаётган ходимларнинг иш жойларига монеликсиз қўйиш;
- ходимларнинг вакиллик органларига меҳнат, корхона фаолияти масалаларига ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга доир ахборотни текин бериш;
- ходимларнинг вакиллик органларига ўз вазифаларини бажаришлари учун зарур шароит яратиб бериш;
- ходимларнинг вакиллик органларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.
Касаба уюшмалари соҳасидаги интерактив хизматлардан фойдаланиш учун ҳаволага ўтинг.