Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 10944 марта ўқилди

Жамоат ишлари — ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли учун умумжалб этиш мумкин бўлган, алоҳида тайёргарлик ва малака талаб қилмайдиган, ҳақ тўланадиган вақтинчалик меҳнат фаолияти турлари.

  • Ишсизлар туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан ҳақ тўланадиган жамоат ишларига меҳнат шартномаси асосида жалб этилади.
  • Жамоат ишларига жалб қилинганларга иш бажарилаётган ташкилотдаги ставкалар бўйича, аммо меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2,5 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади.

Жамоат ишлари турлари
  • шаҳар, туман, аҳоли пунктлари, маҳаллалар ва бошқа ҳудудларни ободонлаштириш (кўкаламзорлаштириш, тозалаш, оқлаш, маданий объектлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ва ариқларни тозалаш кабилар);
  • уй-жой коммунал ва бошқа инфратузилма объектларини таъмирлаш;
  • кўчалар, йўллар ва пиёдалар юриш йўлакларини таъмирлаш;
  • мавсумий қишлоқ хўжалик ишлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, ирригация ва мелиорация тармоқларини таъмирлаш;
  • ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар, беморлар ва бошқаларни парваришлаш;
  • саноат тармоқлари ва хизматлар кўрсатиш соҳаси ташкилотларидаги ишлар;
  • объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қарорларига мувофиқ ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг бошқа турлари ҳам назарда тутилиши мумкин.


  • Жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби
Chat