Шрифт ўлчами
Кўриниш
Пенсия миқдори иш стажининг муддатига боғлиқ бўлиб, қуйидагилардан таркиб топади:
Пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахс томонидан пенсия тайинлаш учун тақдим этилган аризада у танлаган беш йиллик давр кўрсатилади.
Пенсионер пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш учун асос пайдо бўлган тақдирда пенсиянинг тайинланган тури миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Қуйидаги ҳолатлар тайинланган пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади: Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги ариза пенсионер яшайдиган жой бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилади. Оиланинг вояга етмаган аъзоси (боқувчисини йўқотганлик пенсияси) ёки белгиланган тартибда ҳуқуқий лаёқатсиз деб эътироф этилган шахснинг номидан пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги ариза унинг ота-онаси ёки қонуний вакили яшайдиган жой бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилиши мумкин. Қуйидаги ҳолларда пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисида ариза бериш талаб қилинмайди: Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги ариза Пенсия жамғармаси бўлими томонидан беш кун муддатда кўриб чиқилади.
Савол: Е. исмли шахс 15 йилдан буён Россия Федерациясида ёлланма ишчи сифатида ишлаб келаётгани, ёшга доир пенсия тайинлашда ушбу иш стажи ҳисобга олиниши ёки олинмаслиги юзасидан тушунтириш беришни сўради.
Жавоб: Чет элда ёлланиб ишлаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи қуйидагича аниқланади:
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан;
2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун — тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан;
2020 йил 1 январдан — тўланган ижтимоий солиқ миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Демак, агар Е. исмли шахс Россия Федерациясида ёлланма ишчи сифатида ишлаб келган вақтида Пенсия жамғармасига суғурта бадалини ёки ягона ижтимоий тўловни ёхуд ижтимоий солиқни тўлаб келган бўлса, унинг 15 йиллик чет элдаги иш стажи ёшга доир пенсия тайинлашда инобатга олинади.