Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 13476 марта ўқилди

Ўриндошлик асосида ишлаш — ходимнинг ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши.

  • Ўриндош ходим учун иш вақти (ҳажми) белгиланган норманинг ярмидан кўп бўлиши мумкин эмас (соғлиқни сақлаш тизими врач ходимлари бундан мустасно).

Ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича нафақа олиш

Ўриндошлар ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари олиш ҳуқуқига эга.

Ўриндошлик асосида ишлаш тақиқланган шахслар ва ишлар
  • 18 ёшга тўлмаган шахслар;
  • ноқулай меҳнат шароитларида ишлаётганлар шундай шарт-шароитдаги ўриндошлик ишларда (соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари ходимлари бундан мустасно);
  • автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлаш хизматининг ишчиси (мутахассиси) сифатида;
  • республика даражасидаги давлат бошқарув органлари раҳбар ходимлари;
  • вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари;
  • бир-бирига бўйсунувчи ёки назорат қилувчи давлат бошқаруви органлари мутахассислари (соғлиқни сақлашни ва таълим тизимидаги врачлар ва ўқитувчилар бундан мустасно);
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шахслар (ходимлар).

Ўриндошлик асосида ишлаш ҳисобланмайдиган ишлар рўйхати қуйидаги ҳаволада келтирилган.

Chat