Савол: Е. исмли шахс 15 йилдан буён Россия Федерациясида ёлланма ишчи сифатида ишлаб келаётгани, ёшга доир пенсия тайинлашда ушбу иш стажи ҳисобга олиниши ёки олинмаслиги юзасидан тушунтириш беришни сўради.
Жавоб: Чет элда ёлланиб ишлаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи қуйидагича аниқланади:
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан;
2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун — тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан;
2020 йил 1 январдан — тўланган ижтимоий солиқ миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Демак, агар Е. исмли шахс Россия Федерациясида ёлланма ишчи сифатида ишлаб келган вақтида Пенсия жамғармасига суғурта бадалини ёки ягона ижтимоий тўловни ёхуд ижтимоий солиқни тўлаб келган бўлса, унинг 15 йиллик чет элдаги иш стажи ёшга доир пенсия тайинлашда инобатга олинади.