Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9732 марта ўқилди

Давлат ёки жамоат вазифаларини бажариш вақтида иш берувчи ходимнинг иш жойини сақлаган ҳолда уни ишдан озод қилиши шарт.

Ходимлар томонидан давлат ёки жамият манфаатларига доир бажариладиган вазифалар:
  • сайлов ҳуқуқини амалга ошириш;
  • депутатлик ва сенаторлик вазифаларини бажариш;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Конституциявий ҳуқуқларга ва инсон эркинлигига риоя қилиш комиссияси фаолиятида қатнашиш;
  • тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси ишида иштирок этиш;
  • ҳарбий бурчни бажариш;
  • суриштирув органларига, терговчи, прокурор ҳузурига, судга гувоҳ, жабрланувчи, эксперт, мутахассис, таржимон, холислар тариқасида (чақириқ бўйича) бориш;
  • халқ маслаҳатчилари, жамоат айбловчилари ва жамоат ҳимоячилари, жамоат бирлашмалари ва меҳнат жамоалари вакиллари сифатида суд мажлисларида, шунингдек, қонун билан назарда тутилган бошқа ҳолларда иштирок этиш.

Chat