Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 16104 марта ўқилди

Фуқарони ишга қабул қилиш унинг мутахассислиги, малакаси етарли бўлмаганда ва қонунда белгиланган бошқа асосларда рад этилиши мумкин.

Ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этиш мумкин эмас


Қуйидагилар ғайриқонуний рад этиш деб ҳисобланади

Қуйидагилар ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этиш деб ҳисобланади:

  • ушбу Меҳнат кодексининг 6-моддасини биринчи қисми талабларининг бузилиши;
  • иш берувчи томонидан таклиф қилинган шахсларни ишга қабул қилмаслик;
  • иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномаси тузиши шарт бўлган шахсларни (белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахсларни; ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларни — тегишинча уларнинг ҳомиладорлиги ёки боласи борлигини важ қилиб) ишга қабул қилмаслик;
  • муқаддам судланган шахсларни ишга қабул қилмаслик, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно, ёхуд шахсларни уларнинг яқин қариндошлари судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик;
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллар.

  • Ишга қабул қилиш рад этилганда, иш берувчи унинг сабабини кўрсатган ҳолда 3 кун ичида ёзма жавоб бериши шарт.
  • Ишга кираётган шахснинг паспорти (ID карта) ҳақиқий бўлмаса, ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин.
  • Ишга қабул қилиш ғайриқонуний рад этилганда, меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ташкилотларга мурожаат этиш учун ҳаволага ўтинг.

Фойдали ҳаволалар

► Давлат меҳнат инспекцияси сайти, агар меҳнат ҳуқуқларингиз бузилган бўлса 

► Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига савол йўллаш 

► Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги телефон рақамлар маълумотномаси 

► Хорижда ишлашни хоҳловчи фуқароларнинг Умуммиллий маълумотлар базаси 

Chat