Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 29992 марта ўқилди

Ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-она, ака-ука, опа-сингил, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси ва болалари) бир давлат корхонасида бирга хизмат қилиши тақиқланади, агарда улардан бири иккинчисига:

  • бевосита бўйсуниб хизмат қилса;
  • назорат остида хизмат қилса.

Яқин қариндошларнинг бирга хизмат қилиши мумкин бўлган ходимлар рўйхати билан ҳаволада танишинг.

Ҳаётий мисоллар (case): қариндошлар

Савол: Л. исмли шахс давлат ташкилотида ўзининг акаси билан ишлаётганини ва текширув келганида ака-укалардан бир ташкилотда ишлаши тақиқланишини таъкидлаб, улардан бирини кетишини талаб қилганлини айтиб ўтди, бироқ Л. ишлаётган бўлимда акаси ишламаслигини, у бошқа мутахассислик бўйича акаси эса бошқа соха ва бўлимда ишлашини, бу текширувчиларни хатти-ҳаракатлари қонунийми ёки йўқлигини аниқлашда ёрдам беришни сўраган.

Жавоб: Меҳнат кодексининг 79-моддасига асосан ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади.

Мазкур холатда текширувчиларнинг ҳаракати қонунга зид.


Фойдали ҳаволалар

► Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг миллий вакансиялар базаси 

► Давлат меҳнат инспекцияси сайти, агар меҳнат ҳуқуқларингиз бузилган бўлса 

► Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига савол йўллаш 

► Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги телефон рақамлар маълумотномаси 

► Хорижда ишлашни хоҳловчи фуқароларнинг Умуммиллий маълумотлар базаси 

Chat