Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 178349 марта ўқилди

Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


Ишга киришда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади
  • паспорт (ID карта) ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат, 16 ёшгача бўлган шахслар учун – туғилганлик гувоҳномаси ва яшаш жойидан маълумотнома;
  • меҳнат дафтарчаси (биринчи марта ишга кираётганлар тақдим этмайди), ўриндошлик асосда ишга кираётганлар - асосий иш жойидан маълумотнома;
  • ҳарбий билет ёки ҳарбий ҳисоб гувоҳномаси (ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар учун);
  • махсус маълумотга эга шахс бажариши мумкин бўлган ишга кираётганда, диплом ёки мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берадиган ҳужжат.

  • Ишга кираётган шахснинг паспорти (ID карта) ҳақиқий бўлмаса, ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин.
  • Ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади ва маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Агар ишга кираётган шахснинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжати ҳақиқий бўлмаса, уни ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин.


Ишга қабул қилиш расмийлаштириш

  • Ишга қабул қилиш буйруқ билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади.
  • Буйруқ меҳнат шартномасининг мазмунига тўлиқ мос келиши ва ходимга маълум қилиниши лозим.
  • Ҳар бир ходим ўзига юклатиладиган меҳнат вазифалари билан олдиндан таништирилиши шарт.
  • Агар меҳнат шартномасида ишнинг бошланиш куни ҳақида шартлашилмаган бўлса, ходим шартнома имзоланган куннинг эртасидан ишга тушади.

Ҳаётий мисоллар (case): Ишга кириш масаласи

Г. исмли шахс корхонага ишга кирмоқчи бўлганида, ундан ўқишдан тавсифнома олиб келиш лозимлиги талаб қилиниб, акс ҳолда ишга қабул қилинмаслиги маълум қилингани, корхона маъмуриятининг ушбу талаби қонуний ёки ноқонуний эканлигини сўради.

Жавоб: Ушбу ҳолатда Г.исмли шахсдан Меҳнат кодексининг 80-моддасига асосан:
1) паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжат;
2) меҳнат дафтарчаси (агар очилган бўлса);
3) ҳарбий билет ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома;
4) зарур ҳолларда маълумоти тўғрисидаги тегишли ҳужжат сўралиши мумкин бўлиб, бошқа қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Демак, Г. исмли шахсдан ўқишдан тавсифнома олиб келишни талаб қилиш қонунга зиддир.


Фойдали ҳаволалар

► Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг миллий вакансиялар базаси 

► Давлат меҳнат инспекцияси сайти, агар меҳнат ҳуқуқларингиз бузилган бўлса 

► Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига савол йўллаш 

► Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги телефон рақамлар маълумотномаси 

► Хорижда ишлашни хоҳловчи фуқароларнинг Умуммиллий маълумотлар базаси 

Chat