Шрифт ўлчами
Кўриниш
Дам олиш вақти — ходим меҳнат вазифаларини бажаришдан ҳоли бўлган вақтдир.
Ходимга иш куни (смена) давомида дам олиш ва овқатланиш учун танаффус берилиши керак, бу танаффус иш вақтига киритилмайди. Танаффус бериш вақти ва унинг аниқ муддати ички меҳнат тартиби қоидаларида, смена графикларида ёки ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгилаб қўйилади.
Кундалик узлуксиз дам олиш вақтининг муддати 12 соатдан кам бўлиши мумкин эмас.
Барча ходимларга дам олиш кунлари берилади. 5 кунлик иш ҳафтасида ходимларга ҳафтада 2 кун, 6 кунлик иш ҳафтасида эса, 1 кун дам олиш берилади. Умумий дам олиш куни якшанбадир.
Дам олиш кунларида ишлатиш тақиқланади.Иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.
Қуйидаги кунлар байрам (ишланмайдиган) кунларидир:
Байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлаш ман этилади. Қуйидагилар бундан мустасно: