Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 23021 марта ўқилди

Барча корхоналарда хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитлари яратилиши лозим.

Меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун иш берувчи жавобгар бўлади.

Иш берувчи барча янги ишга кираётган ва бошқа ишга ўтказилаётган ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар беради.

Фуқароларни соғлиғининг ҳолатига кўра ўзига тўғри келмайдиган ишга қабул қилиш ва ходимларни бошқа шундай ишга ўтказиш тақиқланади.

Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ходимнинг ҳуқуқлари
  • талабларга мос иш ўрнига эга бўлиш;
  • иш берувчидан тегишли ахборот олиш;
  • шахсий ҳимоя воситаларини бепул олиш;
  • хавфли вазиятлар бартараф этилгунга қадар ишлар бажаришни рад этиш;
  • давлат назорати органига сўровнома бериш;
  • меҳнатнинг хавфсиз усуллари бўйича ўқиш;
  • белгиланган тартибда имтиёзлар ва компенсациялар олиш ва бошқалар.

Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида иш берувчининг мажбуриятлари
  • ҳар бир иш ўрнида муносиб меҳнат шароитини таъминлаш;
  • ходимлар хавфсизлигини таъминлаш;
  • зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари юзасидан назоратни амалга ошириш;
  • меҳнат шароитлари тўғрисида ходимларни хабардор қилиб бориш;
  • белгиланган тартибда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш;
  • айрим тоифадаги ходимларни сут, озиқ-овқат, шахсий ҳимоя воситалари билан бепул таъминлаш;
  • ходимларни тайёргарликдан ўтиши ва малака оширишини таъминлаш ва бошқалар.

Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимларга бепул бериладиган воситалар
  • сут ва унга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари;
  • даволаш-профилактика озиқ-овқати;
  • газли шўр сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун);
  • махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари.

​​​​​Иш берувчи томонидан муносиб меҳнат шароити яратилмаганда ёки меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бузилганда, меҳнат бўйича давлат техник инспекторига мурожаат этиш учун ҳаволага ўтинг.

Chat