Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 340066 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқлайдиган, ID-карта эгасининг шахсий биографик ва биометрик маълумотлари киритилган электрон ташувчи қурилма (чип)га эга бўлган ҳужжат.


ID-карта маълумотларни йиғиш пункти томонидан фуқароларга қуйидаги муддатларга берилади:

  • янги туғилган болага бир ёшгача икки йил муддатга (ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра);
  • бир ёшдан 16 ёшгача — 5 йил муддатга (ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра);
  • 16 ёшдан — 10 йил муддатга.

ID-картани расмийлаштириш ва бериш, қуйидаги ҳолларда амалга оширилади
  • ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра — бола туғилгандан бошлаб 16 ёшга тўлгунига қадар;
  • фуқаро 16 ёшга тўлганда;
  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинганда ёки Ўзбекистон Республикаси фуқароси сифатида тан олинганда;
  • ID-картанинг амал қилиш муддати тугаганда;
  • фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси, жинси ўзгарганда;
  • ID-картага ёки чипга киритилган маълумотларда ноаниқликлар, хатолар ва техник нуқсонлар мавжудлиги аниқланганда;
  • ID-карта ёки чип яроқсиз ҳолга келганда;
  • ID-карта ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида;
  • ID-карта йўқотиб қўйилганда.


Фуқаро ID-карта олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига қуйидагиларни тақдим этади:

  • белгиланган шаклдаги ариза-анкета;
  • илгари берилган паспорт ёки ID-карта;
  • туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда);
  • ваколатли органнинг қарори (ID-карта ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);
  • давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас).

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картасини расмийлаштириш схемаси

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

             

1-босқич

 

Ўзбекистон Республикаси фуқароси:

ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра — бола туғилгандан 16 ёшигача;

16 ёшга тўлганда;

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги олинганда;

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти ёки ID-картанинг амал қилиш муддати тугаганда.

 

ID-карта олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига қуйидагиларни тақдим этади:

белгиланган шаклдаги ариза-анкета;

илгари берилган паспорт ёки ID-карта;

туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда);

ваколатли органнинг қарори (ID-карта ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);

давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас).

 

Заруриятга кўра

     
       

-

   

2-босқич

 

Маълумотларни йиғиш пункти (ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, давлат хизматлари марказлари)

 

Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида:

аризачининг биографик маълумотларини тизимга киритади;

шахснинг электрон кўринишдаги қўл бармоқ изларини йиғади;

шахсни олд томондан рақамли форматда суратга олади;

ID-картани расмийлаштириш учун электрон талабномани шакллантиради.

 

Ариза берилган
кун давомида

     
             

3-босқич

 

Давлат персоналлаштириш маркази

 

ID-карта олиш учун ариза топширган Ўзбекистон Республикаси фуқаросида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжудлиги ва тўғрилигини текширади;

а) аризачида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжуд бўлмаган ҳолда:

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини шакллантиради ва шакллантирган электрон талабномани маълумотларни йиғиш пунктига юборади;

б) аризачида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжуд бўлса:

шакллантирилган электрон талабномани маълумотларни йиғиш пунктига юборади.

 

Ахборот тизими воситасида
реал вақт режимида

     
 
     
     

-
 

4-босқич

 

Маълумотларни йиғиш пункти

 

Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида унга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картасини персоналлаштиради ва беради.

 

Ҳужжатлар тўлиқ қабул қилиб олингандан сўнг бир иш куни мобайнида

     

-
 

5-босқич

 

Ўзбекистон Республикаси
фуқароси

 

Қуйидаги ҳолатларда ID-картани тиклаш ёки алмаштириш учун маълумотларни йиғиш пунктига ариза билан мурожаат қилади:

ID-карта йўқотиб қўйилганда;

ID-карта ёки чип яроқсиз ҳолга келганда;

ID-карта эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси, жинси ўзгарганда ёки ID-картага киритилган маълумотларда ноаниқликлар мавжудлиги аниқланганда, ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар билан.

 

Мурожаат этилган кундан бошлаб беш иш куни ичида

     

-
 

6-босқич

 

Маълумотларни йиғиш пункти

 

Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида унга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картасини расмийлаштиради ва беради.

 

ID-картани тиклаш ёки алмаштириш учун ариза берилган кундан бошлаб
беш иш куни ичида

     

 

ID-карта маълумотларни йиғиш пункти томонидан ҳужжатлар тўлиқ қабул қилиб олингандан сўнг бир иш куни мобайнида берилади.

  • Агар фуқаро қўл бармоқ излари олинишидан бош тортса ёхуд кўзойнакда ёки бош кийимда суратга тушиш истагидан қайтмаса, маълумотларни йиғиш пункти фуқарога ID-карта расмийлаштиришни рад этади.
  • ID-карта расмийлаштириш ва бериш жараёнида унда техник нуқсонлар аниқланса, башарти улар маълумотларни йиғиш пункти томонидан йўл қўйилган бўлса, ID-карта бепул алмаштирилади.

16 ёшга тўлмаган шахсларнинг ID-карталари уларга ID-карта бериш бўйича мурожаат қилган ота-оналари ёки васийларига (ҳомийларига) берилади.


  • Ягона интерактив давлат хизматлари порталида идентификация ID-картасини олиш учун мурожаат қилиш.
  • Идентификация ID-картасини расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низом, амалдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти 2030 йил 31 декабргача ҳақиқийдир.



Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картасини расмийлаштириш схемаси

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

             

1-босқич

 

Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс:

ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра — бола туғилгандан 16 ёшигача;

16 ёшга тўлганда;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққанда ёки фуқароликни йўқотганда;

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-картанинг амал қилиш муддати тугаганда.

 

ID-карта олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига қуйидагиларни тақдим этади:

белгиланган шаклдаги ариза-анкета;

чет давлат фуқаросининг миллий паспорти (Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатга олинган чет давлат фуқароси учун ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда);

илгари берилган яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта;

туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда);

ваколатли органлар томонидан берилган аризачининг фуқаролиги тугаганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат (чет давлат фуқаролигидан чиққан ёки йўқотган ҳолатда);

давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас).

 

Заруриятга кўра

     
       

-

   

2-босқич

 

Маълумотларни йиғиш пункти (ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари)

 

Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида:

аризачининг биографик маълумотларини тизимга киритади;

шахснинг электрон кўринишдаги қўл бармоқ изларини йиғади;

шахсни олд томондан рақамли форматда суратга олади;

ID-картани расмийлаштириш учун электрон талабномани шакллантиради.

 

Ариза берилган кун давомида

     
             

3-босқич

 

Давлат персоналлаштириш маркази

 

ID-карта олиш учун ариза топширган Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсинг шахсий идентификация рақами мавжудлиги ва тўғрилигини текширади;

а) аризачида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжуд бўлмаган ҳолда:

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини шакллантиради ва шакллантирилган электрон талабномани маълумотларни йиғиш пунктига юборади;

б) аризачида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжуд бўлса:

шакллантирилган электрон талабномани маълумотларни йиғиш пунктига юборади.

 

Ахборот тизими воситасидареал вақт режимида

     
 
     

-
 

4-босқич

 

Маълумотларни йиғиш пункти

 

Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида унга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картасини персоналлаштиради ва беради.

 

Ҳужжатлар тўлиқ қабул қилиб олингандан сўнг бир иш куни мобайнида

     

-
 

5-босқич

 

Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс

 

Қуйидаги ҳолатларда ID-картани тиклаш ёки алмаштириш учун маълумотларни йиғиш пунктига ариза билан мурожаат қилади:

ID-карта йўқотиб қўйилганда;

ID-карта ёки чип яроқсиз ҳолга келганда;

ID-карта эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси, жинси ўзгарганда ёки ID-картага киритилган маълумотларда ноаниқликлар мавжудлиги аниқланганда, ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар билан.

 

Мурожаат этилган кундан бошлаб беш иш куни ичида

     
 

6-босқич

 

Маълумотларни йиғиш пункти

 

Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида унга ID-картани расмийлаштиради ва беради.

 

ID-картани тиклаш ёки алмаштириш учун ариза берилган кундан бошлаб беш иш куни ичида

     

Chat