Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9216 марта ўқилди

Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг сифати, самарадорлиги ва оммабоплигини ошириш, тиббиёт ходимларининг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтириш, соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш мақсадида:

Соғлиқни сақлаш тизимини бугунги босқичда ислоҳ қилишнинг энг муҳим йўналишлари деб ҳисоблансин:
  • мавжуд куч ва воситаларни жалб қилган ҳолда, энг аввало бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ҳар томонлама мустаҳкамлаш, тиббий профилактика ва патронаж тизимининг мутлақо янги тизимини жорий қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва аҳоли жамоат саломатлигини таъминлашнинг маҳаллалар ва аҳоли хонадонлари даражасигача қамраб оладиган яхлит тизимини яратиш, бу борада авваламбор соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаолликни оширишни тизимли ташкил этиш ҳамда кенг тарғиб қилиш;
  • соҳада етук ва чуқур билимга эга кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда рақобат муҳитини яратиш, илғор хорижий тажрибага асосан ходимларни касбий ривожлантиришнинг самарали тизимини шакллантириш, тиббиёт илм-фанини ривожлантириш орқали жойлардаги тиббий ёрдамнинг самарадорлиги, сифати ва оммабоплигини ошириш;
  • тиббиёт ходимларининг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтириш, халқимиз ўртасида уларга нисбатан ҳурматни ошириш, ушбу касб эгалари учун муносиб меҳнат шароитини яратиш ва даромадини кўпайтириш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича аниқ амалий чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • соҳага замонавий менежментини жорий этиш, бошқарув жараёнидаги ортиқча ва бюрократик тартиб-тамойилларни қисқартириш, соғлиқни сақлашни молиялаштириш тизимининг самарадорлигини ошириш ҳамда рақамли тиббиётни такомиллаштириш.

2021 йил 1 январдан бошлаб оилавий шифокор ва бошқа тиббиёт ходимлари фаолияти самарадорлиги бўйича янги рейтинг тизими жорий қилинади ҳамда унинг натижаларига қараб ушбу ходимлар маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан ҳар чоракда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 30 бараваригача миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Chat