Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 17184 марта ўқилди

Гендер-ҳуқуқий экспертиза норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда уларнинг лойиҳаларини хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил қилиш.

  • Жинс бўйича бевосита камситиш — жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини тан олмасликка қаратилган ҳар қандай тарзда фарқлаш, истисно этиш ёки чеклаш, шу жумладан оилавий ҳолати, ҳомиладорлиги, оилавий мажбуриятлари туфайли камситиш, шунингдек, шаҳвоний шилқимлик қилиш, тенг меҳнат ва малака учун ҳар хил ҳақ тўлаш.

Гендер-ҳуқуқий экспертизасининг вазифалари
  • гендер соҳасидаги норматив-ҳуқуқий тартибга солиш билан боғлиқ ҳамда қабул қилинадиган қарорларнинг асослилигини ва ишончлилигини таъминловчи объектив фактларни белгилаш;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари қабул қилинишининг юзага келиши мумкин бўлган оқибатларини инсон ҳуқуқлари ва гендер тенгликка риоя этиш, шунингдек, амалда қўллаш механизмларини кафолатлаш ва таъминлаш нуқтаи назаридан таҳлил қилиш ва баҳолаш;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларидаги қоидаларнинг гендер тенглик принципларига салбий таъсирининг олдини олиш (огоҳлантириш);
  • гендер тенгликни таъминлаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш;
  • гендер-ҳуқуқий экспертиза соҳасида махсус билимларни талаб қиладиган масалаларни тушунтириш.

Гендер-ҳуқуқий экспертиза Адлия вазирлиги томонидан ўтказилади.

Chat