Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7341 марта ўқилди

Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб коронавирусга қарши вакцина аҳолининг хавф остидаги қатламига берилиши ҳақида айтилган эди. 

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутахассиси Вазира Муталованинг маълум қилишича, республика бўйлаб уларнинг сони 4 млн 112 минг 668 нафарни ташкил этади. 

  • 65-74 ёшгача бўлган қариялар 1 млн 85 минг 797 нафар;
  • 75 ёшдан 84 ёшгача бўлган кексалар 388 минг 686 нафар;
  • 85 ёш ва ундан юқори кексалар 139 минг 280 нафар;
  • Тиббиёт ходимлари 447 минг 976 нафар;
  • Сурункали касалликлари бор аҳоли (18-65 ёш) 888 190 нафар;
  • Мактаб ўқитувчилари 689 минг 383 нафар;
  • Мактабгача таълим муассасаси ходимлари 223 минг 426 нафар;
  • Қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари 180 минг нафар.

Улар ўзлари жойлашган ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида ташкил этилган эмлаш хоналарида эмланади.

Chat