Суюлтирилган углеводород гази, асосан:
Истеъмолчи суюлтирилган газдан шартномада белгиланган маиший мақсадда, асосан овқат тайёрлаш учун фойдаланиши керак.
Газ таъминоти ташкилотлари истеъмолчилар, маҳалла ва маҳаллий ҳокимликлар иштирокида жорий йилнинг 1 июлига қадар келгуси йил учун прогноз ҳажмини шакллантиради.
Бунда битта истеъмолчига ойига камида:
Газ таъминоти ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида суюлтирилган газ етказиб бериш шартномаси тузилади.
Шартномада:
Муҳим: газ таъминоти ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида шартнома тузмасдан суюлтирилган газ ёки маиший газ баллонини етказиб бериш ва қабул қилиш тақиқланади.
Суюлтирилган газ:
Баллонда етказилганда бўш баллон тўлдирилган баллонга алмаштирилади. Техник носоз ёки техник кўрикдан ўтмаган баллонни газ билан тўлдириш тақиқланади.
Истеъмолчи ҳақиқатда етказиб берилган суюлтирилган газ учун шартнома асосида тўлов қилади.
Тўлов истеъмолчининг танловига кўра тўлов қабул қилиш шохобчалари ёки электрон тизимлар орқали амалга оширилади.
Газ таъминоти ташкилоти ходимининг нақд пул қабул қилишига йўл қўйилмайди, онлайн назорат-касса машинаси орқали расмий чек бериладиган ҳолатлар бундан мустасно.
Истеъмолчига етказилган баллонда газ миқдори 20 килограммдан кам бўлса ёки етказиб бериш тасдиқланган жадвалдан асоссиз кечикса, истеъмолчи:
Баллон қабул қилинаётганда унинг оғирлиги, техник ҳолати, пломбасы ва тўлов чекини текшириш тавсия этилади.
Тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 646-сон қарори билан белгиланган.