Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 28671 марта ўқилди

Ички туризм нима?

Ички туризм — Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган шахсларнинг Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб саёҳат қилиши.

Ўзбекистон фуқароси ёки мамлакатда доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахс ички турист сифатида саёҳат қилиши мумкин.

Ички саёҳат учун кешбэк олиш мумкинми?

Ҳа. «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида ички туристларга саёҳат харажатларининг бир қисми белгиланган тартибда қайтарилади.

Кешбэк миқдори:

  • самолётда бориш-қайтиш чиптаси учун — харажатнинг 15 фоизи, кўпи билан 150 000 сўм;
  • темир йўл ёки автобусда бориш-қайтиш учун — 15 фоиз, кўпи билан 80 000 сўм;
  • жойлаштириш хизмати учун — 15 фоиз, кўпи билан 80 000 сўм;
  • театр, музей, цирк ва бадиий галереяга ҳар бир чипта учун — 50 фоиз, кўпи билан 20 000 сўм.

Кешбэк қандай саёҳат учун берилади?

Кешбэк электрон платформадан рўйхатдан ўтган ички саёҳат якунланганидан кейин ва белгиланган шартларга риоя қилинганда туристнинг банк картасига ўтказилади. Дастур транспорт, жойлаштириш ҳамда маданий объектларга ташриф билан боғлиқ ички саёҳатларни рағбатлантиришга қаратилган.

Ички туризмни рағбатлантириш бўйича яна қандай чоралар бор?

2025 йил июндан ҳар ойнинг иккинчи дам олиш кунлари «Оила ва жамоа билан саёҳатга чиқиш куни» сифатида белгиланган.

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг республика бўйлаб саёҳатларини ташкил этиш бўйича йиллик режалар тузиши ҳам назарда тутилган.

Норматив ҳужжатлар

 

  1. Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 18.07.2019 йилдаги ЎРҚ-549-сон.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 30.04.2022 йилдаги ПҚ-232-сон.
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 15.05.2025 йилдаги ПФ-87-сон.

 

Chat