Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9657 марта ўқилди

Қурол — тузилишига кўра жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш, сигналлар бериш учун мўлжалланган қурилмалар ва ашёлар. Тузилиши жиҳатидан қуролга ўхшаш бўлган хўжалик-маиший ва ишлаб чиқариш мақсадидаги буюмлар сифатида сертификатланган буюмлар, шунингдек тузилиши жиҳатидан қуролга ўхшаш бўлган спорт аслаҳалари қурол жумласига кирмайди.

  • Қурол мўлжалланилган мақсади ҳамда асосий параметрлари ва тавсифларига кўра фуқаровий қурол, хизмат қуроли ва жанговар қурол турларига бўлинади.
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурол билан муомилада қуйидагилар тақиқланади

Қурол ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига қуйидагилар эга:
  • махсус органлар ва ҳарбий тузилмалар;
  • махсус хизмат вазифаларига эга юридик шахслар;
  • қурол ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи юридик шахслар;
  • қуролни реализация қилиш билан шуғулланувчи юридик шахслар;
  • овчилик ва отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар;
  • қуролни коллекциялаш ёки кўргазмага қўйиш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар;
  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
  • чет эл фуқаролари;
  • Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар.

Юқоридагилар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг амал қилиш муддати 3 ойлик бўлган рухсатномалари асосида фуқаровий ва хизмат қуролини олиш ҳуқуқига эга.

Фуқаровий ва хизмат қуролини олишга доир рухсатнома унда кўрсатилган қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш, Миллий гвардия органларида рўйхатдан ўтказилгунига қадар уларни ташиш ва сақлаш ҳуқуқини беради.

  • Қуйидагиларни олиш Миллий гвардия органларининг рухсатномаларисиз амалга оширилади
  • Лицензияга эга бўлган юридик шахслар қуролни реализация қилиши мумкин.
Chat