Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9129 марта ўқилди

Савол: Маҳалламизда бир қанча корхона ва цехлар мавжуд. Кейинги вақтларда кечаси ёқимсиз ҳид чиқиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бундай ҳолларда қайси давлат органига мурожаат қилиш лозим?

Мазкур ҳолат юзасидан биринчи навбатда Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органига мурожаат қилишингиз лозим. Сизни мурожаатинингиздан келиб чиқиб, улар сизни ва бошқа аҳоли вакилларининг манфаатлари юзасидан ҳолатни бартараф этиш чораларини кўради ёки бартараф этиш учун ваколатли ҳисобланган ташкилотларга мурожаат қилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:

  • чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
  • чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан муҳофаза этиш чора-тадбирларини белгилайди.

Шундан келиб чиқиб, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органига мурожаат қилсангиз ҳам сизга ёрдам беришмаса, юқоридаги ваколатли ташкилотларга бевосита мурожаат қилиш мумкин.

Chat