Товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтишга бевосита қаратилган ҳаракатларга, жумладан:
Товар ёки транспорт воситаси божхона ҳудудига кирганда ташувчи уни белгиланган божхона органига ёки бошқа белгиланган жойга етказиши шарт. Бунда товарнинг ҳолатини ўзгартириш, ўрамини бузиш ёки унга қўйилган божхона идентификация воситаларини шикастлашга йўл қўйилмайди.
Ташувчи ёки бошқа манфаатдор шахс товар ва транспорт воситаси Ўзбекистон божхона ҳудудига амалда етиб келгунига қадар улар ҳақида дастлабки ахборот тақдим этиши мумкин.
Товарни божхона ҳудудидан олиб чиқишдан олдин у тегишли божхона режимига жойлаштирилиши керак. Зарур ҳолларда божхона декларацияси, транспорт ҳужжатлари ва қонунчиликда назарда тутилган рухсат хусусиятига эга ҳужжатлар мавжудлиги текширилади.
Чегара орқали олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситалари божхона назорати ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.
Эслатма: товар ва транспорт воситаларини божхона чегарасидан қонунчиликда белгиланмаган жойлар орқали олиб ўтишга йўл қўйилмайди, қонунда назарда тутилган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно.