Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 22658 марта ўқилди

Товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш мақсадларига боғлиқ ҳолда уларнинг божхона расмийлаштируви божхона режимларининг турларига мувофиқ амалга оширилади.

Божхона режими турлари:

1) экспорт;
2) реэкспорт;
3) вақтинча олиб чиқиш;
4) божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш;
5) эркин муомалага чиқариш (импорт);
6) реимпорт;
7) вақтинча олиб кириш;
8) божхона ҳудудида қайта ишлаш;
9) вақтинча сақлаш;
10) божхона омбори;
11) эркин омбор;
12) эркин божхона зонаси;
13) бож олинмайдиган савдо;
14) божхона транзити;
15) йўқ қилиш;
16) давлат фойдасига воз кечиш.

  • Товарларнинг божхона чегараси орқали олиб ўтилиши ваколатли шахсларнинг товарларни божхона режимларидан бирига жойлаштириш ва мазкур божхона режими талаблари ҳамда шартларига риоя этиш мажбуриятини келтириб чиқаради.
  • Ваколатли шахс товарларнинг ва транспорт воситаларининг хусусияти, миқдори, ишлаб чиқарилган мамлакати ёки қайси мақсадга мўлжалланганлигидан қатъи назар, исталган божхона режимини танлашга ёки уни бошқа божхона режимига ўзгартиришга ҳақли.
  • Танланган божхона режими божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун божхона органига тақдим этиладиган божхона декларациясида декларант томонидан маълум қилинади.

Қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда, божхона режимида турган товарлар белгиланган тартибда олиб қўйилиши мумкин.

  • Агар олиб қўйилган товарлар даврий божхона тўлови тўланган ҳолда вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилган бўлса, божхона режими тўхтатиб турилган давр учун даврий божхона тўлови тўланмайди.
Chat