Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9907 марта ўқилди

Божхона тўловлари божхона декларацияси қабул қилингунига қадар ёки қабул қилиниши билан бир вақтда тўланади.

  • Божхона тўловлари тўловчи томонидан божхона органларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ шу мақсадларда очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига тўланади.
  • Тўланган божхона тўловлари товар чиқариб юборилган кундан ёки тўланиши товарларнинг божхона расмийлаштирувига боғлиқ бўлмаган божхона тўловлари учун божхона органи томонидан ҳаракатлар ёки тартиб-таомиллар бажарилган кундан эътиборан 5 иш куни ичида божхона органлари томонидан Давлат бюджетига ўтказилади.
  • Божхона тўловлари, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида тўланади.

 Божхона тўловларини кечиктириб ва бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш шартлари

Кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини олиш учун тўловчи божхона органига:
  • божхона тўловлари суммаларини тўлаш бўйича ёзма мажбуриятни ўз ичига олган аризани;
  • божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади.

Божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилганда уларнинг суммаларини тўлаш муддатлари

Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш божхона органларига товарлар чиқариб юборилгунига қадар ёхуд шундай таъминлашни назарда тутувчи ҳаракатлар амалга оширилгунига қадар тақдим этилиши керак.

Chat