Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 11780 марта ўқилди

Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси махсус ваколатли давлат органининг ихтисослаштирилган таркибий бўлинмалари, бунга ваколатли бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ихтисослаштирилган таркибий бўлинмалари, эксперт комиссиялари ва эксперт гуруҳлари, шунингдек аккредитация қилинган юридик шахслар томонидан ўтказилади.

Алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси махсус ваколатли давлат органининг ихтисослаштирилган таркибий бўлинмалари томонидан ўтказилади.

  • Алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси махсус ваколатли давлат органининг ихтисослаштирилган таркибий бўлинмалари томонидан ўтказилади.
  • Шаҳарсозлик ҳужжатлари шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига, шу жумладан шаҳарсозлик, ёнғинга қарши ҳамда экологик нормалар ва қоидаларга, шунингдек санитария қоидалари ва нормаларига, гигиена нормативларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказилиши лозим.
  • Шаҳарсозлик фаолияти объектларини қуриш учун шаҳарсозлик ҳужжатлари зилзилага бардошлилик ва ёнғин хавфсизлиги юзасидан мажбурий экспертизадан ўтказилиши лозим.

Тўғридан-тўғри инвестициялар, шу жумладан чет эл инвестициялари ҳисобидан амалга ошириладиган объектлар бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларининг смета қисмини экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди.

Шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизаси буюртмачилар ва эксперт ташкилотлари томонидан тузиладиган шартномалар асосида амалга оширилади, бунда харажатлар кўриб чиқилаётган лойиҳани ишлаб чиқиш қийматига киритилади.

Экспертизанинг ижобий хулосалари (бундан давлат сирлари ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирларни ўз ичига олган шаҳарсозлик ҳужжатларига доир хулосалар мустасно) улар экспертиза хулосаларининг ягона реестрига киритилган тақдирдагина ҳақиқий деб тан олинади.

Экспертизанинг ижобий хулосалари шаҳарсозлик ҳужжатларини келишиб олиш, тасдиқлаш ва келгусида амалга ошириш учун асос бўлади.

Эксперт ташкилотлари:
  • қабул қилинган архитектура-режалаштириш ва шаҳарсозлик ечимларининг шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидаларига мувофиқлигини текширади;
  • шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг мажбурий талабларига, шу жумладан энергия жиҳатидан самарадор ҳамда энергияни тежайдиган техник, технологик ва инновацион лойиҳа ечимларини қўллаш бўйича мажбурий талабларига риоя этилишини текширади;
  • экспертиза натижалари юзасидан хулосалар тақдим этади;
  • бажарилган лойиҳа-қидирув ишларининг сифатига баҳо беради.

  • Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертларининг ҳуқуқлари

Шаҳарсозлик ҳужжатларини кўриб чиқиш ва улар бўйича экспертиза хулосаларини тайёрлаш вақтида ҳеч ким экспертлар ёки эксперт ташкилотлари ишига аралашишга ҳақли эмас.

Chat