Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 14691 марта ўқилди

Қурилишни назорат қилиш шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан қурилишга тайёргарлик кўриш, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж, ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш, объектни фойдаланишга қабул қилиб олиш даврида шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

Шаҳарсозлик фаолияти объектларини қуриш чоғида қуйидагилар таъминланиши керак:

  • қурилиш устидан давлат назорати;
  • буюртмачининг техник назорати;
  • ишлаб чиқувчининг муаллифлик назорати;
  • пудратчининг ички назорати.

Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасидаги назорат инспекцияси томонидан амалга оширилади.

Қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш буюртмачи томонидан тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ тўлиқ тайёр бўлганда ва ижро ҳужжатлари, мувофиқлик декларацияси, бажарилган ишларнинг тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги ва қурилиш-монтаж ишларининг сифати тўғрисидаги хулосалар мавжуд бўлганда амалга оширилади.

  • Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бериши керак.
  • Шаҳарсозлик ҳужжатларида қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларининг хавфсизлик кўрсаткичлари қайд этилади.
  • Шаҳарсозлик ҳужжатларида қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари қурилишнинг техник-иқтисодий асослари ҳамда лойиҳа ечимларининг талабларидан келиб чиққан ҳолда танлаб олинади.
Chat