Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8270 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолини жойлаштириш бош тарҳида лойиҳа ечимлари белгиланади.

Аҳолини жойлаштириш бош тарҳида қуйидагилар белгиланади:
  • аҳолини жойлаштириш тизимларини, табиатдан фойдаланишни ва ишлаб чиқариш кучларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозларига мувофиқ ривожлантиришнинг асосий қоидалари;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларида экологик вазиятни яхшилаш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, маданий мерос объектлари ҳудудларини сақлаш, умумдавлат аҳамиятига молик муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари;
  • аҳолини жойлаштириш тизимларини ривожлантириш учун қулай ҳудудлар;
  • муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар;
  • қишлоқ хўжалигига ва ўрмон хўжалигига мўлжалланган ҳудудлар;
  • экстремал табиий-иқлим шароитларига эга бўлган ҳудудлар;
  • табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар таъсирига дучор бўлган ҳудудлар;
  • фойдали қазилмалар жойлашган ҳудудлар;
  • ўзига нисбатан шаҳарсозлик фаолиятини алоҳида тартибга солиш режимлари ва шаҳарсозлик жиҳатидан фойдаланишнинг бошқа турлари ҳамда шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мазкур ҳудудлардан фойдаланишга доир чекловлар белгиланган ҳудудлар;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришга доир бошқа лойиҳа ечимлари.

Лойиҳа ҳужжатлари қуйидагилардан иборат:
  • ишчи лойиҳа;
  • лойиҳа-смета ҳужжатлари;
  • ишчи ҳужжатлар.

Лойиҳа ҳужжатлари ҳажмий-режали, амалий ва техникавий ечимларни, биноларни, иншоотларни ва уларнинг мажмуаларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлашнинг, шунингдек ободонлаштириш ишларининг қийматини белгилайди.

  • Лойиҳа ҳужжатлари шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилади, махсус ваколатли давлат органининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, санитария-эпидемиология хизматлари, давлат ёнғин назорати органлари, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа хизматлар билан келишилади.
  • Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, молиялаштириш, тасдиқлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш, шунингдек уларга ўзгартиришлар киритиш буюртмачининг ташаббусига кўра ҳамда унинг ҳисобидан амалга оширилади.
  • Объектлар қурилиши тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
Chat