Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7669 марта ўқилди

Агар ҳудуддан фойдаланишнинг махсус қоидаларини жорий этмай туриб, шаҳарсозлик соҳасида юридик ва жисмоний шахсларнинг, жамият ва давлатнинг манфаатларини таъминлаш мумкин бўлмаса ёки қийин бўлса, шаҳарсозлик фаолияти алоҳида тартибга солиниши лозим.

Шаҳарсозлик фаолиятини алоҳида тартибга солиш:
  • ҳудудлардан фойдаланишнинг махсус қоидаларини жорий этиш;
  • махсус шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини жорий этиш;
  • шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишнинг, тасдиқлашнинг ва амалга оширишнинг алоҳида тартибини жорий этиш;
  • ҳудудларни ва аҳоли пунктларини зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш бўйича махсус тарҳлар ҳамда лойиҳаларни ишлаб чиқиш;
  • шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун махсус рухсатномалар бериш йўли билан амалга оширилади.

  • Алоҳида тартибга солиниши лозим бўлган шаҳарсозлик фаолияти объектлари
  • Алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларини умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятга молик объектлар жумласига киритиш ҳамда уларнинг чегараларини белгилаш

Аҳоли пунктлари ҳудудларининг хавфсизлиги концепциясини амалга ошириш мақсадида фуқаро муҳофазаси талабларига, табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, шунингдек террорчилик ҳаракатларига қарши курашиш талабларига риоя этилган ҳолда шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш чора-тадбирлари кўрилади.


Объектлар тўғрисидаги ахборот давлат сирларига ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга тааллуқли бўлган объектлар, шунингдек алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларини қуриш учун махсус рухсатномалар қонун ҳужжатларига мувофиқ берилади.

Chat