
«Ёшлар дафтари» — ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашга, билим, касб ва кўникмаларни эгаллашга муҳтож ёшларни аниқлаш ҳамда уларга мақсадли ёрдам кўрсатиш тизими.
Дафтарга яшаш ёки турган жойи бўйича 14 ёшга тўлган ва 31 ёшга тўлмаган шахслар киритилиши мумкин.
Қуйидаги ёшлар киритилиши мумкин:
Шахс «Ёшлар дафтари»га киритиш билан бир вақтда ўзига зарур бўлган битта аниқ ижтимоий ёрдам турини ва сўралаётган миқдорни кўрсатиши керак.
Ариза:
ЯИДХП ва Ёшлар ягона электрон платформаси орқали аризалар дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар 24 соат давомида юборилиши мумкин. Ижтимоий ҳолат «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» тизими орқали, бошқа мезонлар эса тегишли ахборот тизимлари орқали автоматик текширилади.
Мурожаат тегишли маҳалладаги ёшлар етакчисига электрон тарзда юборилади. Ёрдам турига қараб ариза берувчи билан ижтимоий шартнома расмийлаштирилиши мумкин.
Ижтимоий шартнома — ижтимоий ёрдам олувчи ёшнинг таълим, бандлик, волонтёрлик ёки ўзини ривожлантириш бўйича мажбуриятларини белгилайдиган электрон келишув.
«Маҳалла еттилиги» мурожаат ва ҳужжатларни 5 иш куни ичида ўрганиб, оддий кўпчилик овоз билан дафтарга киритиш ва ёрдам ажратиш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилади. Натижа СМС ва электрон шахсий кабинет орқали хабар қилинади.
Белгиланган мезонларга қараб:
Қуйидагилар рад этишга асос бўлиши мумкин:
Нотўғри маълумот ёки етишмаётган ҳужжат аниқланса, ариза берувчига уларни 5 иш куни ичида тузатиш ёки тақдим этиш имконияти берилади. Қарордан юқори турувчи Ёшлар ишлари органига ёки маъмурий судга шикоят қилиш мумкин.