Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 21203 марта ўқилди

Судда ишлар ёзма шаклда, шу жумладан почта орқали ёки электрон ҳужжат тарзида ариза бериш йўли билан қўзғатилади.

  • Аризада қуйидагилар кўрсатилиши керак

Аризага қуйидагиларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади:
  • арз қилинаётган талабларга асос бўлган ҳолатларни;
  • жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилганлигини, башарти бу қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;
  • давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини;
  • аризани имзолаш ваколатини тасдиқловчи ҳужжатни, агар ариза вакил томонидан имзоланган бўлса.

Судья аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш ҳақидаги масалани ариза судга келиб тушган кундан эътиборан 10 кундан кечиктирмай якка тартибда ҳал этади. Аризани иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисида ажрим чиқарилади.

Аризани иш юритишга қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга аризачига ажрим чиқарилгандан кейинги кундан кечиктирмай юборилади.          

Даъвогар битта аризада ўзаро боғлиқ бўлган бир нечта талабни бирлаштиришга ҳақли.

Суд томонидан иш бўйича ҳал қилув қарори чиқарилгунига қадар жавобгар дастлабки даъво билан биргаликда кўриб чиқиш учун даъвогарга нисбатан қарши даъво тақдим этишга ҳақли.

Қарши даъво тақдим этиш даъво тақдим этиш тўғрисидаги умумий қоидалар бўйича амалга оширилади.

Chat