Иқтисодий судга мурожаат қилиш учун ҳавола орқали зарур бўлган ариза турини танлаш ва керакли маълумотларни қайд қилган ҳолда ариза наъмуналарини олиш мумкин.
Даъвогар даъво тақдим этганда жавобгарга ва учинчи шахсларга даъво аризасининг ва унга илова қилинган, ушбу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини юбориши шарт.
Даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари жавобгарга ҳамда учинчи шахсларга ахборот тизими орқали электрон тарзда юборилиши мумкин.
Судья даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги, қабул қилишни рад этиш ёхуд қайтариш ҳақидаги масалани даъво аризаси судга келиб тушган кундан эътиборан 5 кундан кечиктирмай якка тартибда ҳал қилади.
Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисида ажрим чиқарилади, унинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга у чиқарилганидан кейинги кундан кечиктирмасдан юборилади.
Даъво аризасини иш юритишга қабул қилишни рад этиш ҳолатлари