Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 15293 марта ўқилди

Бош прокуратура томонидан самарали жамоатчилик назоратини ташкил этиш мақсадида “YER NAZORATI” махсус телеграм-бот дастури ишга туширилди.  

  • @YerNazoratBot хизмати орқали фуқаролар ўзлари яшайдиган ҳудудларда қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги бўлмаган ерлардан фойдаланишда қонун бузилиши ҳолатлари тўғрисида тезкор хабар беришлари мумкин. Мурожаат беришда фойдаланувчилар телефон рақами орқали рўйхатдан ўтишлари ва ҳудудларини кўрсатишлари керак.

Ҳозир 3 турдаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар бериш мумкин: ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, ноқонуний қурилиш ҳамда ердан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш. Бош прокуратура томонидан белгилаб қўйилишича, ариза берувчининг шахси сир сақланаши таъминланади.

  • Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш мумкин.

 

Chat