
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига мувофиқ, маҳкумлар қонунда белгиланган истисно ва чекловларни ҳисобга олган ҳолда фуқаролар учун назарда тутилган ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлади, шунингдек белгиланган мажбуриятларни бажаради.
Маҳкумнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари унга тайинланган жазо тури, жазони ижро этиш тартиби ва шартларидан келиб чиқиб белгиланади.
Муҳим: маҳкумларга нисбатан қийноқ, шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомала ёхуд жазо қўллаш тақиқланади.
Маҳкум қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Озодликдан маҳрум этилган шахснинг психологик ёрдам билан боғлиқ тадбирларда иштирок этиши фақат унинг розилиги билан амалга оширилади.
Чет эл фуқаролари ўз давлатининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси билан, бундай ваколатхона мавжуд бўлмаса, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи давлатнинг дипломатик ваколатхонаси билан алоқа қилиш ҳуқуқига эга.
Маҳкум адвокатдан малакали юридик ёрдам олиш, шахсий хавфсизлигини таъминлашни талаб қилиш ва виждон эркинлигидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Маҳкум ўз ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид мавжуд деб ҳисобласа, жазони ижро этувчи органнинг исталган ходимига мурожаат қилиши мумкин. Мурожаатни қабул қилган ходим хавфсизликни таъминлаш учун зудлик билан чора кўриши шарт.
Озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумлар, шу жумладан оғир ёки ўта оғир жиноят учун ҳукм қилинган шахслар, агар улар қонун ва суд ҳукми асосида сайлов ҳуқуқидан маҳрум этилмаган бўлса, Президент сайлови, Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови ҳамда референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Маҳкум: