Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 20503 марта ўқилди

Ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазо ижроси маҳкумнинг яшаш жойидаги ички ишлар органларининг жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан амалга оширилади.

Жазоларни ижро этиш инспекциясининг мажбуриятлари:
  • ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларни рўйхатга олади;
  • маҳкумга жазони ўташнинг тартиби ва шартларини тушунтиради;
  • бошқа жойларда ўталадиган ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларни ишга жўнатади;
  • маҳкумлар томонидан жазони ўташ шартларига риоя этилишини текширади;
  • маҳкум ишлайдиган корхона, муассаса ва ташкилот маъмурияти томонидан ҳукм талаблари ижро этилишини текширади;
  • маҳкумни қидириб топиш юзасидан дастлабки тадбирларни ўтказади, зарур материалларни тайёрлайди ва тегишли хизматга оширади;
  • ахлоқ тузатиш ишларини бошқа жойларда ўтаётган шахслар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш учун рухсатнома бериш масаласини кўриб чиқади.

Ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахс ҳукм талабларини бажаришга, жазоларни ижро этиш инспекциясига мазкур жазони ўташ билан боғлиқ ҳужжатларни тақдим этишга, яшаш ва иш жойидаги ўзгаришлар ёки меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида инспекцияни хабардор қилишга, чақирувга биноан инспекцияда ҳозир бўлишга мажбур. Маҳкум ҳозир бўлмаган тақдирда у белгиланган тартибда мажбуран келтирилиши мумкин.

Жазоларни ижро этиш инспекцияси белгилайдиган жойларда жазони ўташ муддати мобайнида инспекциянинг ёзма рухсатисиз меҳнат шартномасини маҳкумнинг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади. Инспекция рухсатнома беришни рад этган тақдирда юқори мансабдор шахсга ёки судга шикоят қилиш мумкин.

Ҳукмда назарда тутилган чегирма маҳкумнинг асосий иш жойидаги иш ҳақининг барча туридан, ҳар бир ишланган ой учун маош тўлаш чоғида, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Маҳкум ахлоқ тузатиш ишларини ўташдан бўйин товлаган тақдирда жазоларни ижро этиш инспекцияси ўталмаган муддатни озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириш ҳақида Жиноят кодексининг 46 ва 83-моддаларида назарда тутилган тартибда судга тақдимнома киритади.

Chat