Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7655 марта ўқилди

2021 йилнинг 28 июнидан хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламлари билан биргаликда Тошкент шаҳри аҳолисининг 18 ёшдан катта бўлган барча қатлами ўзлари бириктирилган оилавий поликлиникаларда коронавирус инфекциясига қарши давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ихтиёрий тарзда оммавий эмланиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хавф гуруҳига кирувчи 65 ёш ва ундан катталарнинг 37 фоизи коронавирусга қарши эмланган. Шунингдек:

  • тиббиёт ходимларининг — 96 фоизи;
  • умумтаълим мактаби ўқитувчиларининг — 61,5 фоизи;
  • мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг — 67 фоизи;
  • сурункали касалликлари бор кишиларнинг — 40 фоизи;
  • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг — 60 фоизи вакцинациядан ўтган.
Chat