Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6624 марта ўқилди

Эпидемиологик кўрсатма бўйича профилактик эмлаш календари «Шол касаллиги билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлган шахслар» позициясидан сўнг қуйидаги таҳрирдаги позиция билан тўлдирилсин:

  1. Аҳоли билан мулоқотга киришувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш объектлари (Давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон почтаси бўлинмалари, банклар, лизинг ташкилотлари, нотариуслар, суғурта компаниялари, туристик агентликлар, гўзаллик салонлари, автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва мой алмаштириш, ювиш шахобчалари, сартарошхоналар, интернет заллари, тўловларни қабул қилиш пунктлари, риэлторлик хизматлари, реклама хизматлари ва бошқалар) ходимлари;
  2. барча турдаги савдо (озиқ-овқат, хўжалик моллари, кийим-кечак дўконлари, дорихоналар ва бошқалар) объектлари ходимлари;
  3. спорт мактаблари ҳамда спорт иншоотлари ходимлари;
  4. маданий ҳамда кўнгилочар объектлар ва дам олиш масканлари ходимлари;
  5. меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, хостеллар, отеллар, ётоқхоналар ва кемпинглар ишчи-ходимлари;
  6. йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотлар ходимлари;
  7. давлат ва нодавлат таълим муассасалари ходимлари;
  8. ҳарбий хизматчилар;
  9. умумий овқатланиш жойлари, жумладан жамоат жойларида жойлашган тезкор овқатланиш нуқталари, чойхона, тўйхона, кафе ва ресторанларнинг ходимлари, шунингдек, маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланувчилар;
  10. барча турдаги давлат ва нодавлат тиббиёт ва тиббий-ижтимоий объектлар ходимлари;
  11. коммунал хизмат соҳаси ходимлари;
  12. алоқа ва телекомуникация объектлари ходимлари;
  13. давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари;
  14. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.
Chat