Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 14313 марта ўқилди

2021 йил 1 январдан бошлаб «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оила аъзоси сифатида эътироф этилган ва хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб, қайтиб келган шахсларга:

  • а) Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги харажатларни қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорида субсидия тўланади:
  1. тадбиркорлик асослари ва молиявий саводхонликка ўқиш;
  2. кредит олишда таъминот сифатида тақдим этиладиган суғурта полиси бўйича тўловларни амалга ошириш;
  • а) Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган ёки кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказган вақтдан бошлаб биринчи 3  ой давомида ижарага олинган бино ва иншоотларнинг ижара ҳақини тўлаш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорида субсидия тўланади.
  • б) Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация тақдим этилади.
Chat