Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 16667 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги - ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги давлат бошқарув органи ҳисобланади.

Вазирликнинг тузилмаси

Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) ахборот технологиялари, телекоммуникациялар, электрон ҳукуматни жорий қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш, ахборот жамияти ва рақамли иқтисодиётни шакллантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда муносабатларни тартибга солиш;

2) «охирги миля» принципи бўйича Интернет тармоғидан кенг полосали фойдаланишни кенгайтириш йўли билан телекоммуникация инфратузилмасини, мультисервисли алоқа тармоқлари технологияларини, мобил алоқа бозорини, бошқа замонавий телекоммуникация хизматларини, шунингдек, почта алоқаси ва логистикаси хизматларини ривожлантириш ҳамда модернизациялаш;

3) давлат органларининг ахборот тизимлари ва ресурсларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилишда, идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни ташкил қилишда, ягона электрон реестрлар ва маълумотлар базаларини, «ягона дарча» тамойили бўйича электрон давлат хизматлари кўрсатиш тизимларини шакллантиришда ягона технологик ёндашув амалга оширилишини таъминлаш ва бошқалар.

Вазирлик қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

2) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига белгиланган тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни киритиш;

3) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;

4) давлат статистика органларидан Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича керакли статистик ахборотни бепул олиш ва бошқалар.

Вазирлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Ишонч телефони - 1199

Манзил:
  • 100000, Toshkent Amir Temur shoh ko’chasi 4
  • Tel: (998 71) 238-41-59, faks (998 71) 239-87-82
  • E-mail: info@mitc.uz
  • E-xat: mitc@exat.uz

 

Chat