Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8509 марта ўқилди

Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш

  • Бу қандай ишлайди?
  1. Лойиҳалаш ташкилоти лойиҳалаш ишларини амалга оширгандан сўнг ЯИДХПда сўровномани тўлдиради ва уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди (сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно).
  2. ЯИДХП автоматик тарзда сўровнома ва илова қилинган хужжатларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш учун СҚКХ ташкилотига юборади.
  3. СҚКХ ташкилоти 3 иш куни мобайнида сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини ЭРИ билан тасдиқлаш орқали келишиши ёки келишишни рад эташи керак. Келишилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини ЯИДХП орқали лойиҳалаш ташкилотига юбориши керак.
  4. Истеъмолчи хоҳишига кўра (лойиҳа келишилганидан сўнг) СҚКХ ташкилоти ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари билан қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича шартнома тузиши керак.    
  5. СҚКХ ташкилоти ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари шартномаларда белгиланган муддатларда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириши керак.
  • Боғланиш: Call-марказ - 1255
  • Хизматдан фойдаланувчилар: Юридик ва жисмоний шахслар
  • Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:
  1. Онлайн ариза.
  2. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси электрон шаклда.
  • Хизматни кўрсатиш муддати: 3 иш куни мобайнида
  • Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги "Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 256-сон қарори

Ташкилот:


Хизмат нархи: БҲМнинг 9% (Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда БҲМнинг 10%).

Chat