Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 11469 марта ўқилди

Ичимлик суви ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш (ечиш ва улаш билан бирга)

  • Бу қандай ишлайди?
  1. Талабгор ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда, аризани тўлдиради ва йиғимни тўлайди.
  2. Сув таъминоти корхонаси 5 иш кун мобайнида талабгор билан келишилган вақтда, унинг иштирокида тегишли далолатнома тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиши керак.
  3. «Ўзстандарт» агентлиги 3 иш кун мобайнида ҳисобга олиш ускунасини сув таъминоти корхонасидан қабул қилиб, қиёслашдан ўтказади.
  4. Сув таъминоти корхонаси 2 иш кун мобайнида сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг ҳисобга олиш ускунасини метрология хизматидан олиб кетиши керак.
  5. Сув таъминоти корхонаси 3 иш кун мобайнида талабгор билан келишилган вақтда сўровномада кўрсатилган манзилга бориб, ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш ва уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда тамғалаши, далолатноманинг бир нусхасини талабгорда қолдириши керак.
  • Ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
  • Боғланиш: Call-марказ - 1255
  • Хизматдан фойдаланувчилар: Юридик ва жисмоний шахслар
  • Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Талаб этилмайди
  • Хизматни кўрсатиш муддати: 14 иш куни мобайнида
  • Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги "Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 698-сон қарори
  • Хизмат нархи:
  1. Жисмоний шахслар учун. БҲМнинг 20%
  2. Юридик шахслар учун. БҲМнинг 1,5 баравари.
Chat