Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 112165 марта ўқилди

Жанубий Кореяга ишлагани бориш учун Ўзбекистон фуқаролари меҳнат визасини олишлари керак. Визани Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонасида олишингиз мумкин.

  • H-2- кўп марталик ташриф буюрувчи визаси бўлиб, у билан чет эл фуқароси мамлакатда 3 йил ишлаши мумкин. Сиз ушбу визада мамлакатда 4 йил 10 ойдан кўп бўлмаган муддатга қолишингиз мумкин.
  • H-2 визасида сиз нафақат малакали иш билан, балки қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва ишлаб чиқаришда меҳнат билан шуғулланишингиз мумкин. Тўғри, бунинг учун сиз маҳаллий Иммигратция хизмати томонидан ташгкил этилган махсусу тренингдан ўтишингиз керак. 

Н-2 визаларининг қуйдаги тоифалари мавжуд
  • H21 – Жанубий Кореяда яшовчи шахсларнинг қариндошлари учун (тўланадиган иш ҳуқуқи билан);
  • H22 – ўқиш учун, кейинчалик ишга жойлашиш билан;
  • H23 – мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этганлар учун, иш топиш имконини беради;
  • H24 – амалиёт ўтаётган шахслар учун, ишга жойлашиш имконини беради;
  • H25 – ҳукумат томонидан белгиланган квота бўйича ишлаш ҳуқуқи билан ишга кириш;
  • H25 – мақоми ўзгарган чет элликлар учун сиз ишлашингиз мумкин;
  • H-299 – бошқа ҳолатлар.

H2 визасига мурожаат қилиш учун керак бўладиган хужжатлар
  • тўлдирилган ариза;
  • фотосурат (паспорт каби);
  • виза учун давлат божини тўлаш;
  • туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома;
  • хорижга чиқиш паспорти

Бундан ташқари, сизга оилавий алоқаларни ёки Жанубий Корея олдида махсус ютуқларни тасдиқловчи хужжатлар керак бўлиши мумкин. 

Маълумот учун.

Chat