Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8238 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, туғилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланиши мумкин бўлган боланинг туғилганлигини қайд этиш бола туғилган ёки унинг ота-онаси доимий ёки вақтинча яшаб турган ўша консуллик округидаги консул томонидан амалга оширилади.

Туғилганликни қайд этиш учун бола туғилганлиги тўғрисидаги тиббий маълумотномаси, ота-оналарининг паспортлари (ID карта) ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар, никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гербли гувоҳнома ёки оталикни белгилаш ҳақидаги ариза ёхуд никоҳда бўлмаган онанинг аризаси тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси чет элда туғилган ва унинг туғилганлиги консуллик муассасаси томонидан қайд этилмаган тақдирда, туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви ота-онанинг ёки улардан бирининг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган ёки вақтинча турган жойидаги ФҲДЁ органи томонидан белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган хорижий давлатнинг ваколатли органлари томонидан берилган бола туғилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан кейин қайд қилинади.

Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этишда консуллик йиғими ундирилади.

Туғилганлик гувоҳномасини олишга электрон ариза бериш учун ҳаволага ўтинг.

Chat