Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 15864 марта ўқилди

Хориждан ўқишни кўчириш хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлган олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига Давлат комиссияси қарори билан амалга оширилади.

  • Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идораларда ташкил қилинган комиссияларда ўқиши кўчирилаётган олий таълим муассасаларининг муайян таълим йўналишидаги ўқишга кириш фанлари бўйича ўқийдиган тилида махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш ёки касбий (ижодий) имтиҳон шаклида) топширади.

Турмуш ўртоғи ёки ота-онаси хорижий давлатдаги давлат хизматини ўташ жойи Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасига ўтказилган, Ҳукумат қарорлари ва топшириқлари ҳамда олий таълим муассасаларига эга вазирлик ва идоралар томонидан давлат буюртмаси билан хорижга ўқишга юборилганларнинг ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчириш махсус синовларсиз Давлат комиссияси қарорига асосан амалга оширилади.

Хорижий олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчирилишига рухсат этилмайди.

Chat