Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 10148 марта ўқилди

Резидент жисмоний шахслар валюта операцияларини амалга ошириш мақсадида валюта қимматликларини қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасига олиб киришга, ўтказишга ва жўнатишга, шунингдек Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга, ўтказишга ҳамда жўнатишга ҳақли.

Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд валютасини ва чет эл нақд валютасини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш чекловларсиз амалга оширилади.

Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд валютасини ва чет эл нақд валютасини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш 100 миллион сўм эквивалентдан ортиқ бўлмаган суммада амалга оширилади. Нақд валютани белгиланган эквивалентдан ортиқ суммада олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

Юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд валютасини ва чет эл нақд валютасини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тақиқланади, бундан Ўзбекистон Республикаси банклари мустасно.

Бошқа тегишли мақолалар

Божхона назорати

Chat