Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 33893 марта ўқилди

Халқаро ҳайдовчилик гувоҳномалари ва Йўл ҳаракати тўғрисидаги Конвенция (Вена, 1968 йил 8 ноябрь) талабларига жавоб берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомототранспорт воситаларини бошқариш учун ҳақиқий ҳисобланади.        

Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий давлатларда олган ҳайдовчилик гувоҳномаларини Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштиришдан олдин улар ЙҲХББ орқали Ташқи ишлар вазирлигида текширилади.

Текшириш натижасида ҳайдовчилик гувоҳномалари тасдиқланган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси, улар тиббий кўрикдан ўтиб, назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштирилади.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топшириш тартиби билан батафсил ҳаволада танишинг.

Chat