Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 12902 марта ўқилди

"Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати" Қонцепциясига кўра, қуйидагилар хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ҳисобланади:

  • Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида доимо истиқомат қиладиган ёки таълим олиш, меҳнат фаолияти билан шуғулланиш, оилавий сабаблар ва бошқа шароитлардан келиб чиқиб вақтинчалик чет элда юрган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
  • хорижга чиққан ва чет эл фуқаролигини олган, Ватанига маънавий ва маданий нуқтаи назардан мансубликни ҳис қилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан маданий-гуманитар, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантиришга ҳаракат қилаётган Ўзбекистондан чиқиб кетган шахслар ва уларнинг авлодлари;
  • этник, тил ва маданий-тарихий нуқтаи назардан ўзини ўзбеклар ёки қорақалпоқлар сифатида идентификация қилган ҳамда Ўзбекистон билан ҳар томонлама алоқада бўлиш хоҳишида бўлган хорижда истиқомат қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар.

Ўз ташаббуслари орқали ташкил этилган ҳамда ватандошларнинг манфаатларини ифода этадиган ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари, нормаларига, истиқомат қилаётган мамлакатнинг ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, ўзининг низомига асосланиб фаолият олиб борадиган жамоавий маданий ва миллий марказлар, ассоциациялар, талабалар жамиятлари, мактаблар, фондлар ва тадбиркорлик тузилмалари ватандошлар ташкилотлари деб тушунилади.

Chat