Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 10720 марта ўқилди

Участка сайлов комиссиялари жойлашган бинолар тегишли тарзда жиҳозланиши ва қуйидагиларга эга бўлиши керак:

  • Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи (бинонинг устида ва ичида);
  • Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби (бинонинг ичида);
  • сайлов участкасининг тартиб рақами кўрсатилган пешлавҳа;
  • яширин овоз бериш кабиналари ёки хоналари;
  • сайлов қутилари;
  • зарурат бўлса, жисмоний имконияти чекланган шахслар учун махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабиналари;
  • кузатувчилар учун алоҳида жойлар;
  • сайлов санасига бағишланган плакатлар;
  • сайлов участкасининг харитаси;
  • участка сайлов комиссияси аъзоларининг таркиби, иш режаси, навбатчиликлар жадвали ҳақидаги ахборот;
  • сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга тааллуқли маълумотлар жойлаштириладиган махсус стенд;
  • барча рўйхатга олинган номзодларнинг Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан нашр қилинган таржимаи ҳоли ва дастури;
  • зарур мебель, офис техника воситалари (телефон, принтер, Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган ва Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимига кириш имкониятига эга бўлган компьютерлар, сейф, канцелярия товарлари);
  • ёнғинга қарши воситалар.

Овоз бериш хоналари ёруғ ва кенг бўлиши, алоҳида кириш ва чиқиш жойи бўлиши, шунингдек уларда жисмоний имконияти чекланган шахслар учун нишаб йўлкалар назарда тутилган бўлиши лозим.

Chat