
Участка сайлов комиссиялари жойлашган бинолар тегишли тарзда жиҳозланиши ва қуйидагиларга эга бўлиши керак:
	- Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи (бинонинг устида ва ичида);
 
	- Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби (бинонинг ичида);
 
	- сайлов участкасининг тартиб рақами кўрсатилган пешлавҳа;
 
	- яширин овоз бериш кабиналари ёки хоналари;
 
	- сайлов қутилари;
 
	- зарурат бўлса, жисмоний имконияти чекланган шахслар учун махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабиналари;
 
	- кузатувчилар учун алоҳида жойлар;
 
	- сайлов санасига бағишланган плакатлар;
 
	- сайлов участкасининг харитаси;
 
	- участка сайлов комиссияси аъзоларининг таркиби, иш режаси, навбатчиликлар жадвали ҳақидаги ахборот;
 
	- сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга тааллуқли маълумотлар жойлаштириладиган махсус стенд;
 
	- барча рўйхатга олинган номзодларнинг Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан нашр қилинган таржимаи ҳоли ва дастури;
 
	- зарур мебель, офис техника воситалари (телефон, принтер, Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган ва Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимига кириш имкониятига эга бўлган компьютерлар, сейф, канцелярия товарлари);
 
	- ёнғинга қарши воситалар.
 
Овоз бериш хоналари ёруғ ва кенг бўлиши, алоҳида кириш ва чиқиш жойи бўлиши, шунингдек уларда жисмоний имконияти чекланган шахслар учун нишаб йўлкалар назарда тутилган бўлиши лозим.