Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 11428 марта ўқилди

Қуйидагилар ўсимлик дунёси объектлари ҳисобланади:

  • ёввойи ҳолда ўсувчи организмлар — дарахтлар, буталар ва ўтсимон уруғлайдиган ўсимликлар, қирққулоқсимонлар, йўсинсимонлар, сувўтлар, лишайниклар ва замбуруғлар ўзининг барча хилма-хил турлари билан;
  • ёввойи организмлардан ташкил топадиган табиий ўсимлик гуруҳлари ёки уларнинг ҳар қандай мажмуи;
  • камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турлари;
  • ёввойи ўсимликларнинг мевалари, уруғлари ва бошқа қисмлари ёки уларнинг ўсиш давридаги маҳсуллари.

Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш турлари:
  • ёввойи ҳолда ўсувчи озуқа маҳсулотларини чорвачилик эҳтиёжлари учун ғамлаш;
  • чорва молларини ўтлатиш;
  • ўсимлик дунёси объектларидан овчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш;
  • ёввойи ўсимликларнинг техник хом ашёсини ғамлаш;
  • ёввойи ўсимликларнинг доривор хом ашёсини ғамлаш (йиғиш);
  • ёввойи ўсимликларни озиқ-овқат мақсадлари учун ғамлаш (йиғиш);
  • дарахт ва буталарни кесиш (санитария тартибида, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда, шунингдек бино, иншоот ва коммуникация қурилишлари билан боғлиқ ҳолатларда);
  • ўсимлик дунёси объектларидан илмий-тадқиқот мақсадларида фойдаланиш;
  • ўсимлик дунёси объектларидан маданий-маърифий, тарбия, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланиш;
  • ўсимлик дунёси объектларидан табиатни муҳофаза қилиш мақсадларида фойдаланиш;
  • ўсимлик дунёси объектларидан коллекциялаш мақсадларида фойдаланиш.

Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа турларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

Умумий фойдаланиш меъёрлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишув бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.

  • Ўсимлик дунёси объектларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиққанлик учун тўловлар МИҚДОРИ.

Рухсатнома беришга доир талаблар ва шартлар:
  • табиатдан фойдаланувчилар томонидан ҳаракатларни бажаришда ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда қонун талабларига мажбурий риоя этиш;
  • табиатдан фойдаланувчи — юридик шахс бўлганда, унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, табиатдан фойдаланувчи — жисмоний шахс бўлганда, унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда қайта рўйхатдан ўтгандан кейин 7 иш куни мобайнида ваколатли органларни хабардор қилиш;
  • рухсатномаларда кўрсатилган доирада ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амал ошириш;
  • олинган рухсатноманинг амал қилиш муддати тугангандан сўнг, 10 иш куни давомида қисқа ҳисобот билан уни берган органга қайтариш (ўсимлик дунёси объектларининг ғамланган ҳажми, вақти ва тўплаш жойи);
  • рухсатномада кўрсатилган талабларга риоя қилиш;
  • рухсатномага ўз ихтиёри билан қандайдир тузатишлар ва қўшимчаларни киритишни тақиқлаш;
  • рухсатномани олишга аризани кўриб чиқиш ва рухсатномани бериш учун тўлов.

Ариза ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб 15 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.

Chat